Биз ҳақимизда

Uzcardtrade –“Plum Technologies” МЧЖ ва ЯУПМ (Uzcard) томонидан юридик шахслар учун яратилган электрон савдо платформасидир. Ушбу платформада барча юридик шахслар интернет орқали маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш учун барча шароитлар яратилган. Тўлов Uzcard корпоротив карталари ёрдамида амалга оширилади.

"Plum Technologies"

МЧЖ тўлов агригатори ҳисобланади. Ушбу корхона электрон тижорат, интернет-эквайринг ва чегаралараро ўтказмалар сохасида ишлайди, шунингдек MyUzcard тўлов тизими ва Uzcardtrade электрон савдо платформаси эгаси ҳисобланади. Шунингдек, Plum Technologies МЧЖ Uzcardtrade электрон савдо майдончасининг оператори ҳам ҳисобланади.

Yagona Umumrespublika Prosessing Markazi (UZCARD)

29 та банк ва “PayMe”, “Click”, “PAYNET” ва бошқа тўлов тизимларига хизмат кўрсатади. Ушбу тизим махаллий даражада Uzcard пластик карталарига хизмат кўрсатади ва электрон кўринишда накд пулсиз хисоб-китоблар учун мўлжалланган. Компания Ўзбекистонда 17 миллиондан ортиқ Uzcard карталарига хизмат кўрсатади. Uzcard фойдаланувчиси товарлар ва хизматлар учун тўловларни 285 000 дан ортиқ терминаллар орқали тўлаши мумкин. Хизмат бутун мамлакат бўйлаб, яъни 1 500 дан ортиқ банкомат ва 3 000 га яқин инфокиосклар, мобил иловалар ва интернет сайтлар орқали амалга оширилади.

“GENESIS INNOVATION”

МЧЖ - 2018 йил март ойида ташкил этилган, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва IT ечимлари сохасида хизмат кўрсатадиган инновацион IT компаниядир. 2019 йил январь ойидан компания “Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC)” резидентлари қаторига кирди. Шунингдек, компания дастурий таъминотни лойихалаш ва ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник хизмат кўрсатиш сохасида ISO 9001: 2015 талабларига мувофиқлигини сертификатлаштириш бўйича аудитдан муваффақиятли ўтган.